UFC жангчиси Маҳмуд Муродов машғулотлар йиғини вақтида жароҳат олди. Бу ҳақда спортчининг ўзи инстаграмда маълум қилди.
Муродов қўлидан жароҳат олганини ва шу сабабга кўра Михаил Циркуновга қарши октагонга туша олмаслигини маълум қилган. Жангчи 26 февралда у билан жанг қилиши керак эди.
Муродов UFC вакилларидан жангни март ойига ўтказишни сўраган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов UFC’да Джеральд Миршертга ютқазиб қўйган эди.