Ўзбекистон суперлигаси 5-тури доирасида "Андижон" футбол клуби "Насаф"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мазкур учрашувни ФИФА реферийси Равшан Эрматов бошқариб борди. Аҳамиятли жиҳати, мазкур ўйин доирасида янги стадион ҳам фойдаланишга топширилди. Уни томоша қилишга Андижон вилояти ҳокими Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич ҳам ташриф буюрди.
Учрашув сўнггида вилоят ҳокими ўз эхтиросларини яшириб ўтирмади ва футболчилар бирга ғалабани нишонлаб, рақсга ҳам тушди.
Учрашув ниҳоясида вилоят ҳокими энг яхши футболчига аталган совға – “Жентра” автомобилини "Андижон" ярим ҳимочиси Фарход Бекмуродовга топширди, қолган вакилларимизга 10 миллион сўмдан пул мукофоти берилди.