Жорий йил 3 май куни Москва вилоятининг Мйтишчи шаҳрида кўп қаватли уйнинг квартираси ёниб кетгани ҳақида хабар берилди. Ёнғинга олов билан эҳтиётсиз муносабатда бўлиш сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида уч киши, жумладан икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган.
Маълум бўлишича, ёнғин вақтида 4-қаватдан сакраб тушган хонадон эгаси сигарети ўчмаган ҳолда ухлаб қолган. 58 ёшли Евгений Филатов зудлик билан касалхонага ётқизилган, бироқ у олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Ёнғиндан қочишга уринган икки нафар ўзбекистонлик лифтда бўғилиб, вафот этган. Улар 46 ёшли Илхон Маҳмудов ва 35 ёшли Элёр Абдугапорович экани маълум бўлди.