Шимолий Кореяда биринчи коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар бермоқда.
Пхенянда омикрон штамми билан касалланиш ҳолати 8 май куни кузатилган. Шундан сўнг КХДР расмийлари “максимал фавқулодда вазият” учун вирусни назорат қилиш тизими жорий этилганини эълон қилди.
Биринчи юқтирган шахснинг аниқланиши муносабати билан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сиёсий бюро йиғилишини ўтказиб, унда вирус тарқалишининг барча имкониятларини тўсишга ва чегара назоратини кучайтиришга чақирди.
Жанубий Корея президенти маъмурияти ёрдамга тайёр эканини таъкидлаб, улар Шимолий Кореяга коронавирусга қарши курашда гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр.
Пандемия бошланганидан бери Пхенян мамлакатда коронавирус инфекцияси ҳолатлари ҳақида расман хабар бермаган.