Жорий йилнинг 19 март санасида Екатеринбургнинг Маневрова кўчасида ўнлаб шахслар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Воқеа ҳудуддаги камераларнинг бирига мухрланиб қолган.
Дастлабки маълумотларга кўра автобус базасида Қирғизистон ва Тожикистондан келган муҳожирлар ўтасида муштлашув содир бўлган. Воқеа юзасидан тарқалган видеолавҳа муаллифининг айтишича хавфсизлик хизмати ходимлари воқеага жиддий эътибор қаратмаган ва полицияни ҳам чақирмаган. Улар вазиятни ўзлари тинчлатмоқчи бўлишган.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.