Қирғизистоннинг собиқ президентига янги айблов қўйилди. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаевнинг адвокати маълум қилди.
Адвокатнинг сўзларига кўра, унинг мижози 2010 йилдаги тўқнашув иши бўйича айбланган. Атамбаев шубҳали хабар олиш ва ҳужжатларни имзолаш билан боғлиқ барча тергов ҳаракатларида иштирок этишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Қирғизистон жанубидаги Ўш вилоятида ўзбек ва қирғиз аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлган эди. Кейинчалик тўқнашувлар ўзбек маҳаллаларида погромларга айланиб кетди. Расмий маълумотларга кўра, тўқнашувларда 400 киши ҳалок бўлган, норасмий статистик маълумотларга кўра, қурбонлар сони икки мингдан ортиқ бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, тўқнашувлар Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев ҳокимиятдан ағдарилганидан икки ой ўтиб содир бўлган. Ўшанда Атамбаев муваққат ҳукумат аъзоси эди. Аввалроқ суд Атамбаевни коррупцияда айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.