Қозоғистон халқи Назарбоевдан қайта сайланишни сўрамоқда, дея хабар қилди "Дарё".
Қозоғистонда ўтказилган сайловлар арафасида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қозоғистонликларга меҳр ва чексиз муҳаббат учун миннатдорчилик билдирди ҳамда унга яна президентликка номзоди қўйилишини сўраб кўплаб мурожаатлар бўлаётганлигини айтди.
«Мен кутилмаганда президентликдан кетиш тўғрисида қабул қилган қароримдан сўнг фуқаролардан жуда кўплаб хатлар олдим. Қозоғистонликлар мендан яна сайловда иштирок этишимни сўрамоқда. Мен халқимнинг хавотирини яхши тушунаман — улар барқарорликни, йиллар давомида мустаҳкамланган қадриятларни истайди», — деди Назарбоев.
«Мен ана шундай меҳр-муҳаббат ва менга нисбатан бўлган муносабат олдида бош эгаман. Мен одамларнинг ташвишларини тушунаман ва Қосим-Жомарт Тўқаев — бутун Қозоғистоннинг дўстлик ва тенг ҳуқуқлилик сиёсатини қўллаб-қувватлашини маълум қиламан», — деди Назарбоев.
У замонавий Қозоғистонни яратиш шарафига муяссар бўлганини таъкидлади.
«Тахминан 30 йил давомида Қозоғистон халқи менга юқори лавозимни ишонди. Мен халқим, қўшниларим билан биргаликда замонавий Қозоғистонни яратиш шарафига муяссар бўлганимдан фахрланаман. Қанчалик оғир дамлар бўлмасин, менинг халқим мени ва менинг ташаббусларимни қўллаб қувватлади, мен билан бирга бўлди. Мен халқимдан чексиз миннатдорман», — дея у фикрини якунлаган.