Қирғизистоннинг Жалбирак-ТВ YouTube-каналида президент Сооранбай Жээнбеков иштирокидаги тадбир ўтказилган видеоси жойланди. Унда амалдорларнинг аксарияти ухлаб қолганини кўриш мумкин.
Ушбу телекоммуникация форуми биринчи марта ўтказилган.
Бироқ амалдорлар президент нутқи вақтида ёки бошқа вақт ухлаб қолгани номаълум. Унда Ўш, Баткент, Жалолобод вилоятлари давлат органлари раҳбар ва ходимлари, ишбилармонлар, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари жами 500 ортиқ киши иштирок этди.
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.