Марсда улкан океан излари топилди

Марсда улкан океан излари топилди
У тахминан 3,5 миллиард йил олдин мавжуд бўлган ва Қизил сайёранинг Шимолий ярим шарида жойлашган.

Пенсилвания университети ва Калифорния техника университети олимлари Марс юзасида қадимий океан мавжудлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этди. Бунинг учун улар қалинлиги камида 900 метр ва майдони юз минглаб квадрат километр бўлган чўкинди конлари бўлган улкан қирғоқ чизиғини ўрганишди.

Тадқиқотчилар орбиталардан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, Эолис Дорса (Aeolis Dorsa) ҳудудининг топографик харитасини тузишди. Бу Марснинг чуқурга ўхшаш ҳудуди бўлиб, кенглиги тахминан – 500, узунлиги – 900 километр. Шарқ ва Ғарбдан 2 километр баландликдаги текисликлар, Жанубдан тик қияликлар билан ўралган.

Мутахассислар 6500 километрдан ортиқ очиқ дарё тизмалари харитасини, қадимги дарё ўзанларининг жойлашувини кўрсатадиган рельеф шаклларини туздилар. Уларнинг кўпини ягона тармоқли тизимларга бирлаштиришга эришилди. Қадимги оқимларнинг йўналишларини ўлчаш ва уларнинг стратиграфик маълумотлари қирғоқ чизиғи тарихини океан миқёсида қайд этиш имконини берди. Сув Шимолдан Жанубга чекинганда бу чизиқ вертикал равишда камида 900 метрга кўтарилган.

"Эолис Дорсадаги қоялар океан қандай кўринишда бўлганлиги ҳақида қизиқарли маълумотларни ўз ичига олади”, дейди Бенжамин Карденас, Пенсилвания штати университети геология-геофизика тадқиқотлари доценти. – У ўзгарувчан бўлган. Денгиз сатҳи сезиларли даражада кўтарилган. Унинг ҳавзалари бўйлаб катта тезликда тошлар тўпланган. Бу ерда жуда кўп ўзгаришлар бўлган”.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Марсда улкан океан излари топилди