БМТ “дон маҳсулотлари келишуви” доирасида кемалар ҳаракати қачон бошланишини маълум қилди

БМТ “дон маҳсулотлари келишуви” доирасида кемалар ҳаракати қачон бошланишини маълум қилди
“Қора денгиз дон маҳсулотлари ташаббуси” бўйича БМТ мувофиқлаштирувчиси Амир Абдулла озиқ-овқат юкланган кемаларнинг ҳаракати пайшанба куни қайтадан бошланишини маълум қилди.

"Украинадан дон ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини давом эттириш керак. 2 ноябрда "Қора денгиз дон маҳсулотлари ташаббуси" доирасида кемаларнинг ҳаракати кўзда тутилмаган бўлсада, юк ортилган кемалар пайшанба куни йўлга чиқишини кутмоқдамиз", – деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Сешанба куни Владимир Путин Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан дон маҳсулотлари келишувини муҳокама қилди. Россия етакчисининг таъкидлашича, Москва кемалар қатновини қайта йўлга қўйиш масаласини Киев гуманитар йўлакларни ҳарбий мақсадда фойдаланмаслик кафолатини берсагина кўриб чиқишга тайёр.

Истанбул манбаларидан хабардор шахснинг РИА Новостига маълум қилишича, дон йўлаги хавфсизлиги кафолати билан боғлиқ масала ҳозир муҳокама қилинмоқда, лекин аниқ тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмади.

Шу билан бирга, Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акарнинг баёнот беришича, Туркия байроғи остида сузаётган кемалар агромаҳсулотларни дон йўлаги бўйлаб ташишда давом этади.

29 октябрь куни Украина қўшинлари Севастополдаги Қора денгиз флоти кемалари ва инфратузилмаларига зарбалар берган эди. Россия томони Украинани гуманитар йўлаклардан ҳарбий мақсадда фойдаланаётганликда айблаб, озиқ-овқат ортган кемалар қатновини номаълум муддатга тўхтатиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » БМТ “дон маҳсулотлари келишуви” доирасида кемалар ҳаракати қачон бошланишини маълум қилди