Армияси йўқ давлатлар

Армияси йўқ давлатлар
Ҳозирда ҳар қандай давлатни ўз қуролли кучларисиз тасаввур қилиши қийин. Аниқланишича, дунёда уларнинг тинч осмонини тажовузкорлардан ҳимоя қилиши керак бўлган армияси бўлмаган давлатлар бор ва тахмин қилганимиздек, уларнинг аксарияти митти давлатлардир. Уларнинг баъзилари ҳақида албатта эшитганмиз, бошқалари ҳақида эса қуйида билиб оламиз.

Коста-Рика
Лотин Америкадаги 5 миллиондан сал кўпроқ аҳолиси бўлган митти Коста-Рика икки хусусияти – бутун Америкадаги ягона нейтрал давлат бўлганлиги ва мамлакатда умуман армияси йўқлиги билан машҳур. 1948 йилгача қуролли кучларга эга давлатда оғир фуқаролар уруши тугагач, республика президенти бутун армияни тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади ва ҳатто шахсан ўзи қўшинлар жойлаштирилган казарма деворининг бир қисмини бузиб ташлади.

Армияси йўқ давлатлар


Эндиликда Коста-Рикада қонунларнинг бажарилиши, хавфсизлик назорати ва ҳудудни патруллаш ишларини фақат полиция бажаради. Ташқи ҳужумлардан ҳимояланиш уруш тугаган 1947 йилда имзоланган Америкалараро ўзаро ёрдам шартномаси билан кафолатланган. Унга кўра, давлатга босқинчилик содир бўлса, ўша шартномани имзо қилган қўшни давлатлар мамлакатга ёрдамга келади.


Андорра




Кичик ҳудудига қарамай 1914 йилда 10 кишидан иборат армияси бўлган бу митти, жуда мустақил давлат бошқа давлатлар қатори Германияга уруш эълон қилди. Кейинчалик армияси 240 аскаргача ўсди, лекин 60 000 аҳоли учун бу жуда кўп эди. 1931 йилда ҳарбийлаштирилган жамоа ҳозирги кунгача фаолият кўрсатиб келадиган Андорра полициясига айлантирилди.
Шунга қарамай, Андорранинг ҳар қандай урушда учта – ўзи билан чегарадош Франция ва Испания ва албатта махсус келишувга эга НАТО блоки каби ҳимоячилари бор.

Лихтенштейн



Бу Европа давлати XIX асрда Австрия-Пруссия урушидан кейин ўз армиясидан воз кечди. Узоқни кўра билган князь қуролли кучларни сақлаш хазина учун жуда қимматга тушади, деб ҳисоблади ва ўз фармони билан бутун армияни ишдан бўшатди. Ўшандан бери Лихтенштейнда миллий полиция кучларидан бошқа ҳеч қандай ҳарбий йўқ.
Шуниси эътиборга лойиқки, айни пайтда мамлакатда тажовуз содир бўлган тақдирда ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича бошқа давлат билан ҳеч қандай келишув мавжуд эмас. Кўринишидан, давлат фуқароларининг онги ва умумий сафарбарлигига таянади. Ёки қўшни Швейцариянинг ёрдамига ишонаётган бўлиши ҳам мумкин.

Ватикан



Дунёдаги энг митти давлатнинг ҳам, кутилганидек, ўз армияс йўқ. Лекин ҳар доим ҳам шундай бўлмаган. ХХ асрда Ватиканда иккита ҳарбий гуруҳ мавжуд бўлиб, улар тажовуз содир бўлган тақдирда мамлакат ва Папани ҳимоя қилишга чақирилган.
Ушбу тузилмалар Дворянлар (70 киши) ва Палатин гвардияси (340 киши) деб номланган. 1970 йилда Папа Пол-VI фақат Швейцария гвардия корпусини қолдириб, иккала гуруҳни ҳам тугатди. Айнан у жандармерия билан биргаликда мамлакатни ҳимоя қилади. Тўғриси, Ватикан армиясининг барча асосий вазифалари тантанали маросимлардаги функцияларни бажаришга қаратилган ва уни ҳатто тўлиқ ҳарбий қисм деб атаб бўлмайди. Жиддий босқин ёки уруш хавфи туғилса, Ватиканга Италия ёрдамга келади, негаки бу ҳудудни ҳимоя қилиш учун фақат шу давлат жавобгар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Армияси йўқ давлатлар