Ўзбекистон халқи Туркия халқи билан бирга...

Ўзбекистон халқи Туркия халқи билан бирга...
Анқара Йилдирим Боязид университети ректори,
қадрли дўстим Иброҳим Айдинли жанобларига!


Самарқанд давлат университети жамоаси ва ўз номимдан қардош турк халқига чуқур ҳамдардлик билдираман. Бошингизга тушган синовлар ва талафотлардан қайғудамиз, табиий офат натижасида жабр кўрганларга сабр-матонат тилаймиз. Ҳалок бўлганларни Аллоҳ раҳматига олсин.

Халқларимиз ўртасидаги қондошлик ва қардошлик бугунги оғир кунларда синовдан ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилиб, чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Президентининг топшириғига кўра, кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари юборилди.

Самарқанд давлат университети номидан Туркиянинг Самарқанддаги бош консулхонасида бўлиб, Бош консул Салиҳ Жанер билан учрашдик. Туркия халқига, табиий офат сабаб вафот этганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур таъзия билдирилди.

Сизга ва Сиз орқали бутун Туркия халқига омонлик, сиҳат-саломатлик ва хотиржамлик, метин ирода ва ҳамжиҳатлик тилайман.

Сизларни Аллоҳ паноҳида асрасин. Синовли кунларни сабр-тоқат билан енгиб ўтишингизга ишонаман.

Ўзбек халқи ҳамиша турк халқи билан бирга...

Ҳурмат билан
Самарқанд давлат университети ректори,
Олий Мажлис Сенати аъзоси
Рустам ХОЛМУРОДОВ

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Ўзбекистон халқи Туркия халқи билан бирга...