Япониянинг Тоттори университети Самарқанд давлат университетида ваколатхона очади...

Япониянинг Тоттори университети Самарқанд давлат университетида ваколатхона очади...
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Япониянинг Тоттори университети президенти, профессор Ҳиромитсу Накажима билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш юзасидан узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Тантанали маросимда Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов иштирок этди.

Япониянинг Тоттори университети Самарқанд давлат университетида ваколатхона очади...


Япониялик ҳамкорларимизнинг алоҳида эътироф этишича, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда таълим-тарбия ва илм-фан соҳасида олиб борилаётган тарихий ислоҳотлар таҳсинга сазовордир. Бу борада Япония Тоттори университети олимлари бизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдиришди. Бу борада дастлабки қадам ташланди. Самарқанд давлат университетида Тоттори университетининг ваколатхонаси очилади.

Ушбу ваколатхонанинг асосий фаолияти Тоттори университети олимлари томонидан қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиш бўйича ишлаб чиқилган янги инновацион ишланмалар ва билимларни Ўзбекистонга трансфер қилиш, синовдан ўтказиш ҳамда амалиётга кенг жорий қилишга қаратилади.

Тоттори университетининг СамДУ даги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг 50 фоиздан ортиқ қисмини эгаллаган қурғоқчил яйлов майдонларидан самарали фойдаланиш, ушбу ҳудудларда чорвачиликни ривожлантриш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва шу орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қиладиган ишланмаларни жорий қилади.

Ушбу ваколатхона олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда Тоттори университети таркибидаги Қурғоқчил минтақаларни тадқиқ қилиш халқаро маркази (Arid Land Research Center) ва унинг етакчи олимлари бевосита иштирок этади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур халқаро марказ қурғоқчил минтақалардан илмий асосланган ҳолда самарали фойдаланиш, хусусан шўрланган ва сув тақчил ҳудудларда деҳқончикликни ривожлантириш бўйича дунё даражасида эътироф этилган Япониядаги ягона марказ ҳисобланади.


Шунингдек, мазкур ваколатхона нафақат аграр йўналишда, балки муҳандислик, ахборот технологиялари соҳаларида ҳам ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва бу борадаги янги билимларни мамлакатимизга трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Самарқанд давлат университетида ташкил этиладиган мазкур нуфузли ваколатхона нафақат Тоттори ва Самарқанд давлат университетлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради, балки Япониянинг бошқа нуфузли университетлари билан ҳам ўзаро алоқа ўрнатиш имкониятини беради.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Япониянинг Тоттори университети Самарқанд давлат университетида ваколатхона очади...