Россия—Беларусь чегарасида Ўзбекистонга тегишли юк автомобиллари тўпланиб қолди

Россия—Беларусь чегарасида Ўзбекистонга тегишли юк автомобиллари тўпланиб қолди
Бунга Россия Федерацияси томонидан юк машиналарининг Россия ва Беларусь чегарасидан ўтишида янги тартиб жорий этилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил январь ойидан бошлаб, Беларусь—Россия чегарасидаги “Красная горка”, “Рудня”, “Красный камен” назорат пунктларидан учинчи давлат фуқароларининг ўтиши чекланди.

Янги тартибга мувофиқ, икки давлат чегарасидан фақат Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси фуқаролари эркин ўтиши (кириш ва чиқиш) мумкин.

Таъкидланишича, ушбу тартиб автотранспортда халқаро юк ташувларини амалга ошираётган ҳайдовчиларга ҳам тегишли.

Учинчи давлат (шу жумладан ЁОИИга аъзо давлатлар) фуқаролари бўлган халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар Россия Федерациясига кириши ва мамлакатни фақат халқаро чегара-назорат пунктлари орқали тарк этиши мумкин.

Янги тартибнинг жорий этилиши ортидан учинчи давлат, хусусан, Ўзбекистон фуқаролари бошқарувида бўлган юк машиналарининг Россия-Беларусь чегарасида тўпланиб қолиш ҳолати кузатилди.

Юзага келган мазкур ҳолат Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ҳамда Россия Федерацияси транспорт вазирликлари раҳбарияти даражасида муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарияти томонидан ушбу ҳолатда миллий ташувчиларимиз манфаатларини инобатга олган ҳолда Ҳукумат даражасида ечим топиш юзасидан дипломатик каналлар орқали музокаралар олиб бориляпти, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Россия—Беларусь чегарасида Ўзбекистонга тегишли юк автомобиллари тўпланиб қолди