🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум” бошлади. У Трамп лавозимига киришгунга қадар позицияларнинг яқинлашишига эришмоқчи. Сайлов кампанияси давомида Трамп бир неча бор Украинага қурол етказиб берилишини танқид қилган.
🔹 АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Доналд Трамп Украинадаги можарони ҳал қилиш масаласида Россия президенти Владимир Путин томон биринчи қадамни қўйиши керак бўлади, дейилади "Time"да. Агар Трамп Путин билан келишувга эришмоқчи бўлса, “русларни бу қизиқтиради”. Владимир Зеленский АҚШнинг аввалги ёрдамини йўқотиб, Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Бунда Анқара воситачи ролини ўйнайди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Путин билан ҳам, Зеленский ва Трамп билан мулоқотни давом эттиришга қодир ягона лидер бўлиб қолмоқда.
🔹 Жанубий Корея Шимолий Кореянинг яқинда учирилган ракеталарига жавобан Сариқ денгизда баллистик ракета учирди.
🔹 Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ишчи кучи танқислигига ишора қилди. Бу ҳақда у "Валдай" ялпи мажлисидаги нутқида айтди.
🔹 Кнессет (парламент) Исроил Кацни Исроилнинг янги мудофаа вазири, Гидеон Саар эса яҳудий давлати ташқи ишлар вазирлиги раҳбари этиб тайинланишини маъқуллади. Олдинги мудофаа вазири истеъфоси ортидан мамлакатда намойишлар давом этмоқда.
🔹 Германияда сиёсий можаро. Германия президенти Штайнмаер адлия, молия ва таълим вазирларини ишдан бўшатди. Бир кун аввал Шольц келаси йил бюджети келишмовчиликлари туфайли молия вазирини ишдан бўшатган. У бошқа давлатларга пул жўнатмаслик, балки парчаланиб бораётган Германия иқтисодиётига киритишни таклиф қилган. Бунга жавобан Озод Демократик партиядаги ҳамкасблар ҳам ҳукуматдан кетишга қарор қилишган. Шольц эса лавозимдан айрилиш арафасиида дейилмоқда ОАВда.
🔹 Қозоғистонни қор қоплашда давом этмоқда. Об-ҳавони кенг қамровли циклон авжига чиқармоқда. Йўллар ўтиб бўлмайдиган ва хавфли.
🔹 Амстердамда исроиллик футбол мухлисларига ҳужум уюштирилди. Ҳужумлардан кейин 62 киши ҳибсга олинган. Олти нафар исроиллик сайёҳ бедарак йўқолган, ўнлаб кишилар яраланган.
🔹 Австралия расмийлари 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга киришни тақиқловчи дунёдаги энг қаттиқ қонунлардан бирини қабул қилишга тайёрланмоқда.
🔹 Доналд Трампнинг президентлик ғалабаси олтин нархини ошириб, мис нархининг пасайтирди.
🔹 Жанубий Корея президенти Украинага ҳалокатли қуроллар юборишини айтмоқда. Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёлнинг маълум қилишича, агар Пхенян Москвага жанговар бўлинмалар юбориш ёки қурол-яроғ етказиб бериш каби жиддий ёрдам кўрсатса, Сеулнинг Киевга ҳарбий ёрдам бўйича позицияси ўзгариши мумкин.
🔹 Камчаткадаги Шивелуч вулқони фаоллашди. Бир кун аввал вулқон денгиз сатҳидан 11 километр баландликда кул сочди ва кучли иссиқлик аномалиясини келтириб чиқарди. Уст-Камчацкийда юқори огоҳлантириш режими жорий этилди. Кул ташлаш 11 ноябргача давом этади.
манба