Энди автоташувчилар Туркияда виза расмийлаштирмаган ҳолда 30 кун бўлишлари мумкин. Тегишли қарорни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолаган.
Туркия Ўзбекистон автоташувчилари учун кириш визасини бекор қилди
Туркия Президентининг Ўзбекистон автоташувчилари учун кириш визасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори 2019 йилнинг 10 майидан кучга кирди.
Бундай қарор Ўзбекистон Президентининг Туркияга 2017 йил 25 октябрдаги ташрифи чоғида имзоланган Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида қабул қилинди.