Собчак шаҳардаги диққатга сазовор масканларни зиёрат қилди. Хусусан, у Гўри Амир мақбараси ҳақида «Бу ернинг энергияси қаттиқ», — деб ёзиб қолдирди.
У Registon майдони ва Тиллақори мадрасасини ҳам томоша қилган.
Россиялик телебошловчининг Самарқандга нима мақсадда келгани ноаниқ.
2017 йилда Ксения Собчак ва Алексей Навальний ўзбекистонликларни Пушкинни танимасликда айблаган эди. Ушбу айбловга жавобан ўзбекистонлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари атоқли рус шоирининг шеърларини ўқиб, флешмоб уюштирган эди.
Шунингдек, ўзбекистонликлар мамлакатда шоир номи билан аталувчи кўча, майдон ва метро бекати борлигини ҳам таъкидлаган эди, дея хабар қилди "Дарё".