Суриядаги қурд жангарилари 148 нафар хотинлар ва болаларини Ўзбекистон ҳукуматига топширганлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Суриядаги қурдларнинг ахборот агентлигига таяниб "Соф.уз" хабар берган.
Маълумотларга кўра, жангарилар оилалари Дайр-аз-Зор провинциясида ўтказилган операция давомида "Сурия демократик кучлари" (SDF) араб-қурд отрядларига таслим бўлган.
Таъкидланишича, Суриянинг Камишли шаҳрида ўтказилган матбуот-анжуманида қурдларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари жангарилар оилалари аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига топширилгани ҳақида эълон қилган. Матбуот-анжуманида Ўзбекистоннинг БАА бош консули иштирок этган.
Болаларнинг ёши ва бошқа маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда ёш олимлар билан учрашувда бу ҳақда қисқа тўхталиб ўтган. Давлат раҳбари болалар тарбияси бўйича алоҳида топшириқ беришини таъкидлаган.