Дмитрий Медведев: Россия Ўзбекистон фуқаролари учун визалар жорий қилмайди

Дмитрий Медведев: Россия Ўзбекистон фуқаролари учун визалар жорий қилмайди
Россия Федерацияси Ўзбекистон фуқаролари учун виза режими жорий қилишни режалаштирмаяпти, миграция оқимини тартибга солиш учун бошқа турли воситалар мавжуд. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди.

«Ўзбекистон билан муносабатларимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, бизда доимо шериклик алоқалари бўлган. Бироқ, қайсидир паллада улар ривожланишдан тўхтаб, шу босқичда туриб қолди. Ҳозир Ўзбекистон президенти ва ҳукумати иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга киришди. Биз бундан жуда хурсандмиз», - деди Медведев Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича «Россия 1» телеканалининг «Вести в субботу» дастурига берган интервьюсида.

Ўзбекистон фуқаролари учун Россия визалар жорий этадими, деган саволга у салбий жавоб берди.

«Албатта, йўқ. Биз ҳозир ҳам дўстлармиз, ҳамкорлармиз. Ҳақиқатдан ҳам, иқтисодиётларимиз стратегик жиҳатдан бир-бирига боғланган ва сўнгги йилларда алоқаларга жуда кучли туртки берилди, янги инвестиция лойиҳалари пайдо бўлди», - деди бош вазир. У, хусусан, Ўзбекистонда АЭС қурилиши шундай лойиҳалардан бирини эканини таъкидлаб ўтди.

Медведевнинг сўзларига кўра, визасиз режимни сақлаб қолган ҳолда, миграция оқимларини тартибга солувчи бошқа турли воситалар мавжуд, дея хабар қилди Кун.уз.

«Бунинг учун турли хил воситалар мавжуд, жумладан ташкилий танлаб олиш. Бунда шундай муносабатлар тартибга солинади. Бошқалари ҳам бор... Нима бўлган тақдирда ҳам, бу тартибга солинади», - деди ҳукумат раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Дмитрий Медведев: Россия Ўзбекистон фуқаролари учун визалар жорий қилмайди