Бугун, 9 ноябрь куни Душанбенинг “Фирдавси” боғида “Оши палав” ош фестивали бўлиб ўтди, бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда. Унда ўзига яраша бўлган бир қозонда минг кг ош тайёрланди. Уни тундан бошлаб 7 ошпаз тайёрлади ва тонгда тарқатилди.
Асосий қозондан ташқари боғда яна қичикроқ ҳажмдаги 400 қозон ўрнатилган.
Фестивалда Тожикистоннинг турли ҳудудидан келган 296 ошпаз иштирок этди.
Умумий қийматда фестивал давомида 10 тонна ош тайёрланди.
Эслатиб ўтамиз 2017 йил 8 сентябрь куни Тошкентда бир қозонда 7,36 тонна ош тайёрланиб Гиннес рекордлари китобига киритилган эди.