Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев агар мамлакатда атом электростанцияси қуриладиган бўлса, бу референдум орқали бўлишига ваъда берди.
«Атом электростанцияси қуриш ҳозирча режалаштирилмаяпти. Қурадиган бўлсак ҳам, бу масалани албатта бутун халқ билан муҳокама қиламиз. Талаб қилинса, референдум ўтказамиз.
Сиз биласизки, Қозоғистон ядро қуролини тарқатмаслик бўйича етакчи давлатлардан биридир», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда "Кун.уз" нашри.
У энергоресурслар масаласи муҳимлиги, лекин транспорт тузилмасини такомиллаштириш унданда муҳимроқлигини таъкидлаб ўтган.
«Кейинги йилда Қозоғистон «Бир макон, бир йўл» лойиҳасидаги аъзолиги орқали беш миллиард доллар олишни режалаштирмоқда», дея қўшимча қилган Тоқаев.