Ленинград областида 15 ёшли бола 28 июнь куни ўзбекистонлик муҳожирни ҳамманинг кўз ўнгида пичоқлаб кетди.
Воқеага муҳожирнинг болага танбеҳ бергани сабаб бўлгани айтилмоқда. Маълум бўлишича бола ўз мопетида эркакни пиёдалар йўлакчасидан ўтказмаган ва бунинг учун танбеҳ эшитган.
Шундан сўнг бола 49 ёшли эркакнинг ортидан дўконга кирган ва дастлаб мушт туширган. Бунга жавобан эркак уни урган ва кучи етмаслигини билган бола пичоқлай бошлаган.
Ўзбекистонлик эркак касалхонага ётқизилган. Лекин шифокорларнинг саъй ҳаракатига қарамай 49 ёшли ўзбекистонлик Ҳаматуло Розиқов вафот этган. Пичоқ юрак атрофига санчилган. 15 ёшли бола эса полиция томонидан қўлга олинган.
Ҳозирча Ўзбекистон ТИВ воқеага изоҳ бергани йўқ.