Абдулла Арипов ҳайратда қолди

Абдулла Арипов ҳайратда қолди
Москва вилоятини бошқаришда қўлланилаётган замонавий тизимлар Абдулла Ариповда катта таассурот қолдирди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москва вилоятида Дмитрий Медведев билан учрашиб, бу ерда қўлланилаётган замонавий бошқарув технологиялари билан танишди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

“Биз сиз билан тез-тез учрашиб турибмиз ва бу жуда яхши. Бу Россия ва Ўзбекистон орасидаги муносабатлар ўсишини англатади, бу иқтисодий ҳамкорлик янада чуқурлашаётганидан дарак беради”, - деди Медведев учрашув бошида.

Шунингдек, Россия бош вазири яқинда Тошкентда бўлиб ўтган ташрифи фойдали ва қизиқарли бўлганини қайд этди ва ўшанда Ариповга Москвада қўлланилаётган замонавий бошқарув технологиялари билан таништиришни ваъда берганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон бош вазири Москва вилоятида бўлган ташрифидан олган таассуротлари билан бўлишди.

“Бугун биз Москва вилоятида кўрган, юқори технологиялардан фойдаланган ҳолда шундай йирик ҳудудни бошқариш жараёнлари, очиғини айтганда - бизни ҳайратга солди”, - деди Арипов ва унинг ўзи ушбу соҳа мутахассиси эканини қайд этди.

Бунга жавобан Медведев бундан хабардор эканини ва айнан шунинг учун таклиф қилганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Тошкент алоқа институтини битирган ва электр алоқаси муҳандиси лавозимида бир неча йил ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Абдулла Арипов ҳайратда қолди