Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов соғлиқни сақлаш ходимларини табриклади, деб хабар қилди "Дарё" "РИА Новости" маълумотига таяниб
У ўз табригида мамлакатда қатор касалликларга бутунлай чек қўйилгани ва соғлом ҳаёт тарзи тамойиллари жорий этилганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида «Говорит Москва» Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаевга таяниб хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Туркманистон президентининг ўлими ҳақида Ашхободда ишлайдиган бизнесменлар маълум қилган.
Кейинроқ Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафоти ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади.
Ушбу хабарлар юзасидан расмий Ашхобод изоҳ берганича йўқ.