Кеча, 21 июль санасида бутун дунё ОАВсида шов-шувга сабаб бўлган хабар, яъни Туркманистон Президенти Гурбунгули Бердимуҳаммедовнинг вафот этгани билан боғлиқ янгилик кейинчалик инкор этилган эди. Ушбу хабарнинг тарқалишида асосан ОАВлар ЕвроОсиё муаммоларини мониторинг қилиш маркази директори Аслан Рубаевнинг Ашхободдаги манбаларига таяниб “Говорит Москва” радиосига берган маълумотини иқтибос қилиб келтирган эди.
Хабар ўз тасидиғини топмагандан сўнг Аслан Рубаев барча туркманистонликлардан узр сўраб, фейсбукда пост қолдирди.
“Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўлими ҳақидаги маълумот тасдиқланмаганидан жуда хурсандман. Президентнинг қариндошлари ва яқинлари, шунингдек, Туркманистон фуқароларидан узр сўрайман. Аввалроқ олинган маълумот ўша манбанинг ўзи томонидан инкор этилди”.