Можаро тарихи: Жээнбеков ва Атамбоев ўртасида нима юз берган? (видео)

Можаро тарихи: Жээнбеков ва Атамбоев ўртасида нима юз берган? (видео)
Қирғизистоннинг амалдаги президенти Сооронбай Жээнбеков билан собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг ўртасидаги ихтилоф куч ишлатиш фазасига кирди.

Ҳукуматнинг махсус кучлари 7 август куни собиқ президентнинг Қўйтош қишлоғидаги қароргоҳига ҳужум уюштирди, лекин Атамбоевни қўлга ололмади.

Собиқ президентнинг сафдошлари билан ҳукумат кучлари тўқнашувида 42 киши жабрланган, махсус хизматларнинг бир жангчиси ўқ еб ўлган. Ҳозир олтита "спецназчи"ни Атамбоевнинг сафдошлари гаровда ушлаб турибди.

Вазият таранглигича қолмоқда. Жээнбеков бир ҳафталик таътилини тўхтатиб, Бишкекка қайтган ва 8 август куни эрталаб хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказмоқда.

Амалдаги ва собиқ президент ўртасидаги низо тарихи: икки йил олдин Сооронбай Жээнбеков Алмазбек Атамбоевнинг қўллови билан унинг ўрнига президент этиб сайланган.

Ўшанда сайловда Жээнбеков ғолиб чиқиши учун Атамбоев президентликка муқобил номзод билан учрашган қўшни Қозоғистоннинг президенти Назарбоев шаънига ҳар хил аччиқ-тиззиқ гапларни гапирган эди.

Бироқ Сооронбай Жээнбеков бунинг қадрига етмади ва сайловдан сўнг дарҳол Қозоғистон президенти билан учрашиш ва ўтмишдошининг қилиғи учун узр сўрашга шошилди.

Кейин эса Жээнбеков Атамбоевнинг тарафдорларини бирма-бир ишдан олиб, баъзиларига нисбатан коррупция айблови билан жиноят иши очиб, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлай бошлади.

Июн ойида Жогорку кенеш (парламент) Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди, шундан сўнг собиқ президентнинг сафдошлари унинг Қўйтош қишлоғидаги қароргоҳида «халқ штаби»ни тузишди.

ИИВ Атамбоевни "вор в законе" Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши ва мамлакатдан чиқиб кетишига шахсан кўмаклашганликда айбламоқда ва сўроқ қилиш учун уни уч марта чақирди. Аммо Алмазбек Атамбоев фақат ОАВ орқали гувоҳлик беришини айтиб, тергов билан ҳамкорлик қилишдан қатъиян бош тортган.

Амалдаги ва собиқ президентлар ўртасидаги низога Владимир Путин даллоллик қилишга уринди, лекин унинг ҳам ҳаракатлари зое кетди. Аксарият қирғизлар Россиянинг даллоллик қилишини, Атамбоев Владимир Путиндан ёрдам сўраб Москвага борганини, Жээнбеков уни рус ҳарбий базасидан чиқариб юборганини миллий мустақилликка хиёнат деб баҳолади.

Қирғиз сиёсатчилари икки президентдан улар ўртасидаги шахсий низо миллий низога айланиб кетишига йўл қўймасликни талаб қилаяпти.

Атамбоев Қирғизистон тарихида илк бор ўз ваколатини ихтиёрий (2017 йилда) топширган президент ҳисобланади. Асқар Акаевнинг ҳокимияти 2005 йилда инқилоб билан тугаган, Қурманбек Бакиевни ҳам 2010 йилда ағдаришган. Фақатгина "муваққат президент" Роза Отунбаева бир йил мамлакатни бошқариб, 2011 йилда Атамбоевга ҳокимиятни топширган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хамид Нукус 9 август 2019 18:57
    Нима қилади, айбсиз одам йўқ бу хаётда…
    Қирғизистон келажагин уйлаш керак…
  2. Одил 9 август 2019 12:47
    Сиёсий уйинда факат халк заранее куради.
  3. Bektosh 9 август 2019 10:37
    Oxiri bahayr bo'lsin.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Можаро тарихи: Жээнбеков ва Атамбоев ўртасида нима юз берган? (видео)