Ўзининг уч яшар қизини зўрлашда айбланаётган Серик Рахимбердиевга умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Туркистон жиноий ишлар суди шундай қарорга келган.
1972 йилда туғилган, Бадам Ордабаси тумани Боржар аул фуқароси Серик Рахимбердиев ўтган йили октябрь ойида маст ҳолатда ўзининг 3 яшар қизини зўрлаб, 38 марта пичоқ урган.
Судланувчи фақатгина қизни зўрлаганини тан олган. Комплекс руҳий комиссияси эса судланувчи соғлом, ҳеч қандай тутқаноғи йўқ эканини ҳамда ўзининг ҳаракатлари учун жавоб бера олишини маълум қилган.
Суд қарори ҳали кучга киргани йўқ. Судланувчи эса апелляция беришини айтган.