Ўш шаҳри вице-мэри тошкентлик меҳмонларга Ленин ҳайкалини кўрсатиш учун маст ҳолда машина бошқарди

Ўш шаҳри вице-мэри тошкентлик меҳмонларга Ленин ҳайкалини кўрсатиш учун маст ҳолда машина бошқарди
Ўш шаҳри вице-мэри Жасур Азимов автомобилни маст ҳолатда бошқаришда айбланди.

Азимов иштирокидаги видеоёзув Youtube каналлардан бирида пайдо бўлди. Унда милиция томонидан тўхтатилган вице-мэр ичгани ва тошкентлик меҳмонларга Ленин ҳайкалини кўрсатиш учун рулга ўтирганини тан олган.

Шифокорлар ширкайфлик ҳолатини тасдиқлагандан сўнг Азимов воқеа жойидан пиёда кетган.

Ўш ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Шоирбек Шокиров, гарчи мерия матбуот хизмати воқеа содир бўлган кун—24 августда Азимов машинасини бошқармаганини даъво қилган бўлса ҳам, рулда айнан мансабдор бўлгани ва унга 17,5 минг сом (250 доллар) жарима солинганини билдирмоқда.

Шокировга кўра, Азимов нафақат маст ҳолда автомобилни бошқарган, балки машиналар ҳаракати 20:00 дан сўнг тақиқланган ҳудудга ҳам кириб борган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Ўш шаҳри вице-мэри тошкентлик меҳмонларга Ленин ҳайкалини кўрсатиш учун маст ҳолда машина бошқарди