Ўқитувчимисиз ва сизга ҳамма эҳтиром кўрсатишини истайсизми? У ҳолда Хитой, Малайзия ёки Тайванда дарс беринг

Ўқитувчимисиз ва сизга ҳамма эҳтиром кўрсатишини истайсизми? У ҳолда Хитой, Малайзия ёки Тайванда дарс беринг
Халқаро сўровномалардан бирининг натижаси айни шу давлатларда ўқитувчиларнинг жамият томонидан юқори даражада ҳурмат этилишини кўрсатмоқда.

Бироқ Бразилия, Исроил ва Италия каби мамлакатларда эса “ўқитувчилар обрўси индекси”да қуйи ўринларни эгаллаган.

Индекс Британияда жойлашган Иқтисодиёт ва ижтимоий тадқиқот миллий институти ҳамда Varkey Foundation ташкилоти томонидан тайёрланган.

Буюк Британия мазкур рейтингда унчалик юқори натижани кўрсатмаган бўлса-да, мазкур давлат ўқитувчилари ўз жамиятида АҚШ, Франция ва Германиядаги ҳамкасбларидан кўра яхшироқ ҳурмат қилинар экан.

Рўйхатнинг энг юқори поғонаси Хитойга насиб этган. 35 минг иштирокчи ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, хитойлик ўқувчиларнинг 81 фоизи ўз ўқитувчисини ҳурмат қилишини кўрсатди.

Европа ва Жанубий Америка давлатларининг аксарида “ўқувчилар ўз ўқитувчисини унча ҳурмат қилмайди”, деган қараш шаклланган.

Аммо ўқитувчини эъзозлаш маданияти Осиё, айниқса, Жанубий Корея ва Сингапур каби давлатларда юқори даражага кўтарилган. Айнан шу давлатлардан бўлган ўқувчиларнинг халқаро имтиҳонлар ва мусобақаларда кўрсатаётган натижаси ҳам юқори. Тадқиқотчилар буни малакали ходимларни таълим тизимига жалб этиб келиниши билан изоҳламоқда.

Ўқитувчиларнинг бирор мамлакатда қанчалик даражада иззат қилинишини билишнинг яна бир усули - бу ота-оналарнинг ўз фарзандига ушбу касбни раво кўриш-кўрмаслигини аниқлашдир.

Хитой, Ҳиндистон ва Ганада кўплаб оилалар фарзандининг ўқитувчи бўлишини истайди. Россия, Исроил ва Японияда эса бунинг аксини кўриш мумкин. Буюк Британияда ота-оналарнинг 23 фоизигина фарзандини ўқитувчи бўлишга ундайди.

Яна бир жиҳат: кейинги беш йил ичида таълим тизими ва ўқитувчиларнинг касбий ҳаётида ўзгаришга учраган энг катта нарса — бу меҳнат ва самарадорликка яраша ҳақ тўлашнинг оммалашгани бўлган. Беш йил олдин ўқитувчилар муносиб ҳақ олиш масаласи дунё бўйлаб кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Varkey Foundation асосчиси Санни Варкейнинг айтишича, энди биз бемалол ўқитувчини эъзозлаш нафақат ахлоқий бурч, балки мамлакат таълим тизимининг равнақ топиши кафолати эканини бемалол айта оламиз.

Ўқитувчилар энг кўп ҳурмат қилинадиган давлатлар рейтингида юқори ўнлик қуйидагича кўриниш олди: Хитой, Малайзия, Тайван, Россия, Индонезия, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Янги Зеландия, Сингапур.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Ўқитувчимисиз ва сизга ҳамма эҳтиром кўрсатишини истайсизми? У ҳолда Хитой, Малайзия ёки Тайванда дарс беринг