Ўзбекистонлик қиз турк депутатининг уйида жонига қасд қилди

Ўзбекистонлик қиз турк депутатининг уйида жонига қасд қилди
Адолат ва Тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида 1 йилдан бери ишлаб келаётган 23 ёшли Нодира Қодирова тўппонча билан жонига қасд қилди.

Адолат ва Тараққиёт партиясининг Истанбулдаги депутати, истеъфодаги генерал Ширин Уналнинг уйида бир йилдан бери ишлаб келган ўзбекистонлик қиз кеча тонгда жонига қасд қилган.

23 ёшли Нодира Қодирова воқеадан бир кун аввал дугонаси Лайлога “Жуда ёмон ишлар бўляпти. Акамни юзига қандай қарайман? Ўлишни хоҳлайман” дегани ўрганилди.

Бошқа турк ОАВга кўра, депутатнинг уйида Нодирадан ташқари уй бекасига қарайдиган бошқа бир ўзбекистонлик борлиги маълум бўлди.

Қодированинг жонига қасд қилиши бўйича унинг акаси Муҳаммадали Қодиров “синглимни жонига қасд қилишига бирорта сабаб йўқ эди”, деган.

Келаётган кунларда университетга кириш учун курсларга бормоқчи эди. Билишимча, Нодира соат 08:48да депутат Уналнинг тўппончасига билан юрагига ўқ узган. Билкент шифохонасига ётқизилган Нодирани шифокорлар қутқариб қололмаган. Ҳужжатга кўра, соат 09:50да ўлим содир этилган. Синглим 4 йилдан бери Туркияда яшайди. Ҳеч қандай муаммоси йўқ эди. Унинг жонига қасд қилиши бизни ҳам ҳайрон қолдирди. Шу билан бирга депутатнинг аралашуви билан иш тезда босди-босди қилинган. Бугун соат 22:00да ўлигини ватанимизга олиб кетамиз”, деган Муҳаммадали Қодиров.

Марҳуманинг акаси воқеа бўйича шубҳалари борлигини ва Адли Типдаги ишларнинг тезда бажарилгани ва уларга жонига қасд қилганлиги бўйича ҳеч қандай маълумот берилмаганини айтди.

Депутат Ширин Унал уйда эканлиги вақтида қасд қилиш содир бўлгани маълум бўлди. Депутат воқеа бўйича изоҳ беришни хоҳламади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. AzizGazieff 26 сентябр 2019 23:39
    Узбекистонда юрвуриш керак.
    Узоқдаги Макдонолдсдан узимизнинг гумма яхши
  2. Мехмон 26 сентябр 2019 11:45
    Бир гап.дейиш кийин
    Балки депутат тегажоглик килган болса шундай килишга мажбур болгандир. Бировга тухмат гунох, худо билади.
  3. Кузатувчи 26 сентябр 2019 10:43
    Касални яширсанг иситмаси ошкор кидали,деганлари шу булса керак...
    Эхтёт булинглар турклар жуда аёлларга у́ч!!!
  4. Murtazo 26 сентябр 2019 10:29
    Nimaa
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Ўзбекистонлик қиз турк депутатининг уйида жонига қасд қилди