“Татар қизи – 2019” халқаро гўзаллик танловида ўзбекистонлик қиз, Лилия Камилова ғолиб бўлди.
“Татар қизи – 2019” халқаро гўзаллик танловида ўзбекистонлик қиз, Лилия Камилова ғолиб бўлди. Танлов ғолибини Татаристон Бош вазир ўринбосари Василь Шайхразиев эълон қилди. Танловнинг финал босқичи Ижевскда бўлиб ўтди. Ушбу танлов келаси йил Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бу йилги танловнинг финал босқичида 15 қиз иштирок этди. Ҳайъат аъзолари татар қизларининг гўзаллиги, донолиги ва иқтидоридан ҳайратга тушди. Шу сабаб танлов ғолибини аниқлаш қийинчилик туғдирди.
“Татар қизи” мамлакатда татар маданиятини тарғиб қилувчи танловлардан биридир. Танлов татар ёшларига татар тили ва маданиятини ўргатишга хизмат қилади.