Тожикистонда таниқли деҳқон, узум етиштирувчи Турсунзода туманида яшаган Камол ҳожи Мадумаров жорий йил 3 октябрь куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Дарё" Тожикистон президенти матбуот хизмати ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича Эмомали Раҳмон марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилган.
Тeрсунзода туманида ака-ука фермерлар Камол ҳожи ҳамда Неъмат ҳожи Мадумаровлар «Боғи сомон» номли боғда 10 дан ортиқ навли узумларни етиштирадиган таниқли инсонлардан саналади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Тожикистонга амалга оишрган ташрифи давомида марҳумнинг боғига бориб, асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди Камол ҳожи Мадумаровга Captiva совға қилган эди.