Бишкекда 34 ёшли эркак 12 ёшли қизни зўрлади. Қирғизистон ИИВнинг хабар беришича гумонланувчи ушланган.
Маълум бўлишича, 5 октябрь куни КЧК (Катта Чуй канали) ҳудудида 12 ёшли қизнинг зўрлангани ҳақида маълумот милицияга келиб тушган. Милиция 5 октябрь куни соат 18:00 - 19:00 оралиғида 25-30 ёшлар атрофидаги эркак 2007 йилда туғилган қизни КЧК ва Шолокова кўчалари кесишмасида зўрлаганлигини аниқлади.
Ушбу ҳолат Қирғизисон Республикаси ЖК бўйича "Зўрлаш" моддаси билан рўйхатга олинган. Қидирув натижасида 10 октябр куни гумонланувчи ушланган. Натижада ушбу ишни 1985 йил Ўзбекистонда туғилган А.Ш. қилганлиги маълум бўлди. У Бишкекда қурилишда ишлаётган бўлган.
Гумонланувчи аввал Ўзбекистонда "Безорилик" моддаси билан судланган. А.Ш. айбига иқрор бўлган.