2018 йил 20 декабр куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг ҳар йилги катта матбуот анжуманининг навбатдагиси бўлиб ўтади.
Бу Путиннинг президентлик давридаги умумий ҳисобда 14-матбуот анжумани бўлади. Бўлажак матбуот анжумани ҳақида Кремл матбуот хизмати хабар қилди.
Ўтган йили Владимир Путиннинг матбуот анжуманида рекорд даражадаги 1600 журналист иштирок этган эди ва у 4 соат давом этган. Шу вақт оралиғида президент 65 саволга жавоб берган.