Россияда машҳур мультфильм "Ну погоди!"нинг янги 26 қисмини суратга олиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Союзмультфильм киностудияси хабар қилди.
Шу йили мультфильм 50 ёшга тўлди. Янги соннинг дастлабки қисмини кейинги йил ёзда эфирга узатиш режалаштирилмоқда.
Мультфильмнинг сўнгги қисми 1994 йилда суратга олинган эди. Таъкидлаш жоиз, "Ну, погоди! МДҲ давлатлари аҳолисининг севимли мультфильмларидан саналади.