Россияда умумий ҳисобда 7 нафар шахс терроризмда айбланмоқда. Уларнинг 6 нафари ўзбекистонлик экани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, Россия пойтахти Москва шаҳрида 6 нафар ўзбекистонлик Кимсанов Фарҳоджон, Мамадалием Марифжон, Склтонов Иқболжон, Тўхтасинов Икромиддин, Холдаров Ғуломжон, Холматов Азизбек, Маликов Маъруфжонлар “Ҳизб-ут-таҳрир” террорчилик ташкилоти таркибида эканлиги айтилиб, терроризмда айбланмоқда.
Улар эҳтиёт чораси сифатида 2020 йил 2 февралга қадар ушлаб турилиши маълум қилинган.