Россиянинг НТВ телеканалида "Секрет на миллион" номли дастури эфирга узатилди. Дастурнинг навбатдаги меҳмони Давлат Думаси депутати Виталий Милонов бўлди. Дастур давомида депутат кўчада совуқда қолдириб кетилган чақалоқни асраб олгани маълум бўлди.
Маълум бўлишича, Милонов чақалоқнинг тақдири ҳақида янгиликларда эшитиб қолган ва уни асраб олишни ният қилган. Депутат қизга Евдокия деб исм қўйди ва ўзининг фамилиясини берди. Чақалоқнинг онаси кафеда қоровул бўлиб ишлаган. У ўзининг ҳомиладорлиги ҳақида ҳеч кимга айтмаган. Аёл тўлачадан келгани учун ҳомиладорлиги ҳам билинмаган. Аёл чақалоқни ҳожатхонада дунёга келтирган. Шундан сўнг у чақалоқдан қутилиш учун совуқда қолдириб кетган.
Ҳозирда қиз 5 ёшга тўлган. У гимнастика билан шуғулланади. Депутатнинг 6 нафар фарзанди бор.