Гап шундаки қизнинг ота-онасининг унга кроссовка сотиб олиш учун пули бўлмаган. Лекин қиз шунда ҳам чекинмасдан оёғига тиббий пластирдан бойлаб олиб халқаро мусобақада қатнашган. У 400 метрга югуришда, 800 метрлик кроссда югуриш ва 1,5 км масофага югуришда ҳам тенгсиз деб топилиб, учта олтинни қўлга киритди.
Интернет фойдаланувчилари қизга тасанно айтиб унга янги кроссовка сотиб олиш ва хатто оиласига молиявий ёрдам кўрсатиш таклифни ўртага ташлади.