Малайзия қироли Муҳаммад V россиялик Оксана Воеводинага уйланди, у 2015 йил “Москва гўзали” танлови ғолиби бўлган эди.
Тўй оқшоми жорий йил 22 ноябрь куни бўлиб ўтган эди, лекин ОАВ бу ҳақида энди хабар топди. 25 яшар россиялик ва 49 яшар монарх расмлари Twitter’да эълон қилинди.
Янги келин-куёв қиролнинг ватани Малайзияда яшашади. Ҳисоб бўйича 15-қирол Туанка Муҳаммад V давлатни 2 йилдан бери бошқармоқда. Янги оила вакиллари қаерда танишиб қолгани ҳақида маълумотлар йўқ.