Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни муҳокама қилинди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да кўрсаткичи 22 баллдан 23 баллга кўтарилган ва шунинг натижасида атиги 1 поғонага силжиган. Лекин Тожикистон ва Эритрея давлатлари 21 баллдан 25 баллга ва 20 баллдан 24 баллга ўсган. Бу эса мос равишда у давлатларнинг 161-ўриндан 152-ўринга ва 165-ўриндан 157-ўринга кўтарилганлигини англатган. Айнан ушбу сабабларга кўра Ўзбекистон бу кўрсаткичда фақатгина бир поғона "қимирлаган".
Шунингдек, “Коррупцияни тийиб туриш” субиндикаторида Ўзбекистонга Economist Intelligence Unit ва Freedom House ташкилотлари томонидан "0" балл қўйилган. Бунга сабаб эса қуйидагилар эканлиги айтилмоқда.
— фуқаролар турар жойларининг бузилиши;
— мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари жазосиз қолаётганлиги;
— жойларда маиший коррупциянинг мавжудлиги;
— суд тизимида қонунийлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви.