Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Financial Times газетасига интервью берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Суҳбат давомида миллиардер ўз активларини кимга қолдириши ҳақида гапирди.
“Ҳаёт абадий эмас. Менга кўп инсонлар ёрдам беришган. Шу сабабдан мен оилам ва менежерларимга ўз улушларини бериб, ёрдам бермоқчиман”, – деди Усмонов.
“50 фоизини оиламга, қолган 50 фоизини менежерларга бераман. Менимча улар бунга муносиб. Ҳозирда ким юқори лавозимда бўлса ҳаммаси ўзларининг улушини олади. Бу менинг характерим. Агар тақдир нимадир берган бўлса, уни улашиш керак”, – дея ўз режалари ҳақида гапирди миллиардер.
Усмонов Forbes’га берган интервьюсида ҳам ўз активларини фарзандларига эмас, балки компания менежментига беришини айтган.