Беш нафар ўзбекистонлик ёш аёллар Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳридаги иккита меҳмонхонада ушланди. Улар фоҳишалик билан шуғулланган.
"Ижтимоий жавобгарлиги паст даражада бўлган қизлар"ни ушлаш иши маҳаллий иммиграция сиёсати билан шуғулланувчи полиция махсус департаменти томонидан амалга оширилган.
Полиция маҳаллий ОАВга аёлларнинг ёши 25 ёшдан 35 ёшгача бўлганини маълум қилди.
Ҳозирда барча аёллар жиноятчиларни вақтинча сақлаш маркази “Мирихана”да ушлаб турилипти ва суд бошланишини кутишмоқда.
Полиция вакиллари шунингдек, фоҳишалар мамлакатга турист визаси билан келганини ва келиши биланоқ маҳаллий ижтимоий тармоқларда ўз хизматларини таклиф қилишганини маълум қилди.
Полиция бундай қизлар билан бир кечани ўиказиш учун “мижоз”лар 35 минг рупий (таҳминан 200 доллар) тўлаганини таъкидлади.