Ўзбекистонлик Камолиддин Бобохонов "Татаристоннинг 2019 йил талабаси" бўлди. У 50 минг рубль ютиб олишдан ташқари дунёнинг исталган ОТМсида ўқиш имкониятини қўлга киритди.
Тақдирлаш маросими Казан шаҳрида бўлиб ўтди. Танлов 15-маротаба ўтказилди. Йил талабаси соврини Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов томонидан топширилди.
Бобохонов Казан федерал универститетининг ижтимоий-фалсафий фанлар ва оммавий коммуникация инстиутида таҳсил олади. Камолиддин ҳозирча қаерда ўқишни давом эттиришини билмайди. Бу Буюк Британия ёки Россиянинг етакчи олийгоҳларидан бири бўлиши мумкинлигини айтди. У "халқаро муносабатлар" йўналишида ўқишни давом эттиришни режалаштирмоқда.