Гулнора Каримованинг Буюк Британиядаги мол-мулклари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича Каримованинг Британияда Суррей графлигида қасри бор. Каримова у ердаги "Hill Mano" қасрини 2010 йилда 18 миллион фунт стерлинг (23,5 миллион доллар)га сотиб олган. Ҳозирда эса унинг нархи 30 миллион фунт стерлингга (39 миллион доллар) баҳоланмоқда.
Шунингдек, Каримованинг Лондонда иккита квартиаси ҳам бор. Унинг Мейфер туманидаги квартираси 8 миллион фунт стерлингга (10,4 миллион доллар) ва Белгравия туманидаги квартираси 2 миллион фунт стерлингга (2,6 миллион доллар) баҳоланмоқда.
Хабар қилинишича Британия ҳукумати айнан шу объектларни ўз ҳисобига мусодара қилмоқчи.