Тожикистон республикаси шу йили ўзбек газини ипорт қилишни уч бараварга оширмоқчи. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳозирда Ўзбекистон ва Тожикистон масъуллари 2020 йилда Тожикистонга газ етказиб бериш масаласини муҳокама қилишмоқда, дея маълум қилди «Таджиктрансгаз» раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзода.
У ўзбек гази импортини 200 млн кубметрга етказиш режалаштирилаётганини таъкидлади.
Шоимзода ўтган йили Ўзбекистондан 17,7 млн долларлик 140 млн кубметр газ импорт қилинганини айтди.
У ҳозирда 2018 йилги кўрсаткич билан солиштирганда Тожикистонга газ импорти 55 млн кубметрдан (6,9 млн долларлик) 2,6 бараварга кўпайганини билдирди.
Шоимзода ўзбек гази асосан Тожик алюмин компаниясига ишлатилишини маълум қилди. Шунингдек, газ Душанбе ИЭСида ҳам ишлатилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2018 йил апрелдан бошлаб 6 йиллик танаффусдан сўнг Тожикистонга газ етказиб беришни бошлаган эди.