Аввалроқ Россияда ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида хабар тарқалган эди.
"Дарё"нинг хабар беришича, 28 ёшли хитойлик Россияда ўқувчи қизда коронавирус аниқланган. Улар билан самолётда учган ва мулоқот қилган уч нафар ўзбекистонлик Ханти-Мантийск автоном округидаги Нижневартовск касалхонасига ётқизилган.
«Роспотребнадзор» ҳудудий бўлими бошлиғи ўринбосари Инна Кудрявцеванинг айтишича уларда коронавирус борлиги хавфи йўқ. Шунчаки улар вирус билан касаланган бемор билан гаплашган ва шу сабаб бошқалардан изоляция қилинган.