Россиянинг ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский Ўрта Осиё мамлакатлари билан коронавирус сабаб чегарани ёпишни ҳамда у ердан келадиган мигрантларни тўхтатишни таклиф қилди.
Партия етакчисининг айтишича Ўрта Осиёдан келадиганлар Хитойдан келувчилардан хавфли. У Хитойда тиббиёт ривожланганини, лекин Ўрта Осиё давлатларида тиббиёт ёмон аҳволдалигини ва у ердагилар тинмай Хитой ва Россияга қатнашини айтди.
Шу сабабдан ҳам айнан Ўрта Осиё аҳолиси Хитойдан хавфлироқ эканини билдириб, ҳудди Хитой билан чегара ёпилгани каби Ўрта Осиё мамлакатлари билан ҳам чегараларни ёпишни таклиф қилди.