Хитойда аёл зўрламоқчи бўлган эркакни коронавирус билан қўрқитди.
Хитой полициясининг хабар беришича воқеа ўтган ҳафта жума куни коронавирус тарқалган марказдан узоқ бўлмаган Цзиншанда содир бўлган. 25 ёшли гумонланувчи эркак Сяо аёлни зўрламоқчи бўлган. Лекин бу вазиятда аёл ўзини йўқотиб қўймай яқинда Ухандан қайтиб келганини ва карантинда ётганини айтган ва Имоу исмли жабрланувчи аёл бўйнига ёпишган эркакнинг юзига йўталган.
Зўравон қўрқиб кетган ва аёлнинг телефони ҳамда 3080 фунт стерлингни ўғирлаб кетган. Шундан сўнг эркак ушланган ва айбини тан олган.