Россияда қатор ОАВ нашрлари Қозоғистонда содир бўлган можарода АҚШни айблади. "Репортер", "Взгляд" ва таҳлилий “Фонд стратегической культуры” каби нашрлар Майкл Помпеонинг Қозоғистонга ташрифи билан давлатнинг жанубидаги вазият ўртасида боғлиқлик бор дея таҳмин қилмоқда.
Журналистларни Помпеонинг ташрифидан сўнг тартибсизлик бошлангани қизиқтириб қолди. “Фонд стратегической культуры” нашри АҚШ томонидан ушбу можаролар уюштирилганини ёзмоқда.
“Бундай ҳолатлар аввалдан тайёрланади. Ҳаммаси Қозоғистонга келган Помпео томонидан ташкиллаштирилган бўлиши мумкин”, – дея қайд этди портал журналистлари.
Эслатиб ўтамиз Жамбил вилоятида 7 феврал куни можаро юзага келди. Унинг натижасида 8 киши вафот этди ва полиция ходимлари орасида ҳам қурбонлар бор.