Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 68 ёшли тадбиркор полицияга ўғрилик бўйича мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири 5-tv.ru маълумотига таяниб хабар қилди.
Эркак ўғриликда инетрнетдаги сайтда танишиб қолган Ўзбекистон фуқаросини айблади. Жабрланувчининг сўзларига кўра, у ўзбекистонлик аёлни 24 январда ўз уйига чақирган. У кетгандан сўнг ичида 3 млн рубль бўлган сейф йўқолган.
Тадбикор пулларни кичик бизнес очиш учун банкдан олганини айтган. Полиция ходимлари ўзбекистонлик 34 ёшли аёлни ушлашга муваффақ бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноий қўзғатилган.